Жаҳон | 15:54 / 27.02.2024
13464
4 дақиқада ўқилади

Фронтда ҳалок бўлган непалликлар ва қўл-оёқсиз қолган украинлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 733-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Аннексия қилинган «ДХР» расмийлари Авдийивка атрофида америкаликларнинг Abrams танки йўқ қилингани ҳақида хабар берди — бу уруш бошидан буён биринчи ҳолат. Украина қуролли кучлари танк зарбага учраганини расман тасдиқламаган.
  • Белгород областида дрон ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олган.
  • Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади. Бу Стокҳолм алянсга аъзо бўлишидаги сўнгги тўсиқ эди.
  • Россия дрони 25 феврал куни Миколайивга ташриф вақтида Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербокнинг кортежини кузатган. Шундан сўнг вазир дарҳол Украинани тарк этган.
  • Der Spiegel нашри тасдиқлашича, Германия Украинага снарядлар етказиб бериш бўйича Ҳиндистон билан махфий музокаралар олиб бормоқда.

Қўл ёки оёғидан айрилган украин аскарларининг реабилитация жараёни

22 ёшли украиналик жангчи Валентин Киевдаги реабилитация марказида физиотерапевт билан ишламоқда. Валентин 2022 йил Бахмут атрофидаги жангларда оёғидан айрилган
Chris McGrath / Getty Images
43 ёшли украин аскари Олександр Киевдаги клиникада. Оғир жароҳатдан кейин унинг икки қўли ва оёғини кесиб ташлашга тўғри келган
Chris McGrath / Getty Images
Киевдаги шифохонада украиналик ярадор аскарнинг қўлидаги жароҳатда лазер термотерапия ўтказилмоқда
Chris McGrath / Getty Images
Украиналик жангчи, оёғи ампутация қилинган Олексий Лвивдаги реабилитация маркази бассейнида сузмоқда
Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press
Лвивдаги реабилитация марказида украиналик аскарларнинг оёқлари учун гипс нусхалари. Ушбу слепоклар орқали протезлар тайёрланади
Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press
Лвивдаги реабилитация марказида терапевт украиналик аскар Дмитро Волощенконинг оёғидаги чандиқни массаж қилмоқда
Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press

РФ армиясида ҳалок бўлган непалликлар хотирасига акция

Украинадаги урушда ҳалок бўлган непалликларнинг оила аъзолари 2024 йил 24 феврал куни кенг кўламли босқин бошланганининг икки йиллигида Катмандудаги ёдгорлик олдида ўтказилган акция вақтида лампаларни ёқишмоқда. Непалнинг қанча фуқароси Россия армияси сафларига ёзилгани — номаълум. Январ ойи бошида мамлакат ҳукумати фронтда ўн нафар фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлаган ва непалликларга пул ишлаш учун Россия ва Украинага боришни тақиқлаганди.
Sanjit Pariyar / NurPhoto / Getty Images

Харкивда украин ҳарбий хизматчиларининг дафн этилиши

Украина қуролли кучларининг саккиз жангчиси Харкивда дафн этилиши. 24 феврал куни кенг кўламли босқиннинг икки йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида Володимир Зеленский илк бор фронтда ҳалок бўлган украин аскарлари сонига аниқлик киритганди — 31 минг киши. Аммо аслида қурбонлар сони анча кўпроқ бўлиши мумкин.
David Young / dpa / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Харкивдаги дафн маросимида ҳалок бўлган қуролдошлари шарафига ҳавога ўқ узмоқда
David Young / dpa / Scanpix / LETA

Креминна яқинидаги украин жангчилари 

Украиналик аскарлар юк машинаси кузовида Луҳанск областининг Креминна шаҳри атрофидаги фронт чизиғида, Россия юриш қилаётган ҳудудда ҳаракатланмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Юк машина кузовида ухлаётган украин аскари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик аскар Украина қуролли кучларининг Креминна атрофидаги миномётчилар позициясида ўз ёзувларини ўқиб чиқмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Мавзуга оид