Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларга уй ижарага берганлар 44 млрд сўм имтиёзга эга бўлди
Уй-жойларини талабаларга ижарага бергани учун 2023 йилда жисмоний шахслар 44 миллиард сўмдан ортиқ даромад солиғидан имтиёзга эга бўлган.
Фото: Kun.uz
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, кўчмас мулк ижарасини қонуний рўйхатдан ўтказиш — томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кафолати. Солиқ органларида рўйхатга олинган мол-мулк ижара шартномалари ва улар бўйича солиқларни тўлаш мулкдорга уй-жойни расман ижарага бериш ва даромад олиш, ижарага олувчига эса ундан қонуний фойдаланиш имконини беради.
Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш “E-ижара” хизмати орқали амалга оширилади. Солиқ қўмитаси маълумотлар базасидан олинган ахборотларга кўра, 2023 йилда:
юридик шахслар ўртасида 145 мингга яқин ижара шартномаси тузилган. Ижара тўловларининг умумий миқдори 5,3 триллион сўмни ташкил этган. Ҳисобланган солиқлар эса 561,6 миллиард сўм;
жисмоний шахслар ўртасида 386,8 мингта ижара шартномаси тузилган. Ижара тўловларининг умумий миқдори 3,3 триллион сўмни ташкил этди. Ҳисобланган солиқлар 194,8 миллиард сўм;
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 44,4 миллиард сўм имтиёз қўлланган.
Мавзуга оид
18:42 / 03.05.2026
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари янги тизим асосида ижарага берилади
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
11:19 / 22.01.2026