Астрономлар Қуёш тизимидаги тўққизинчи сайёрани кашф этишга яқин
Койпер камаридаги коинот жисмларнинг ғалати қийшиқ орбиталари бундай сайёра мавжудлиги ҳақидаги тахминларни келтириб чиқарган.
Америкалик астрономлар Қуёш тизимидаги «Х сайёра» номи билан аталган тўққизинчи сайёрани кашф этишга яқин турибди. Бу ҳақда LiveScience маълумотларига таяниб, АиФ хабар берди.
Олимлар сайёра мавжудлиги ҳақидаги тахминларини Койпер камаридаги жисмларнинг ғалати қийшиқ орбиталари билан боғлашмоқда, буни Ердан етти баробар катта бўлган сайёранинг тортишиш кучи билан изоҳлаш мумкин.
Шу муносабат билан, Қуёшдан тахминан 500-600 астрономик бирлик узоқликда жойлашган Х сайёраси Қуёш тизимида бешинчи йирик сайёра бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Астрономлар Ҳавайидаги Pan-STARRS обсерваториясида сайёра жойлашган бўлиши мумкин бўлган ҳудуднинг 78 фоизини ўрганиб чиққан. Қолган қисмини ушбу обсерваторияда ўрганишнинг техник имконияти йўқ. Қайд этилишича, сирли сайёра бир неча йил ичида кашф этилиши мумкин.
Бугунги кунда Қуёш тизими саккизта сайёрани ўз ичига олади - Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун. 1930 йилда кашф этилган тўққизинчи сайёра ҳисобланган Плутон 2006 йилда бу мақомини йўқотди. Бу космик жисм митти сайёра сифатида тан олинди ва Койпер камарининг энг катта объекти ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:07 / 25.06.2024
«Қотил астероид» 27 июн куни Ерга яқинлашади
18:30 / 18.06.2024
Ёзги қуёш туриши сўнгги 228 йил ичида энг эрта содир бўлади
21:10 / 02.03.2024
Қуёшдаги чақнашлар, қуёш шамоли ва магнит бўрони – бу Ер учун ростдан ҳам хавфлими?
20:56 / 13.02.2024