Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: Дунёда табиий офатлардан кўрилган зарар 200 млрд долларга тенг
Иқлим ўзгариши натижасида келажакда табиат ҳодисаларидан кўрилган зарар миқдори ошиши мумкин, деб хабар бермоқда Swiss Re Insitute.
Сув тошқинлари, тропик циклонлар, довуллар ва конвектив бўронлар натижасида глобал иқтисодий йўқотишлар йилига 200 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. Ушбу баҳо 28 феврал, чоршанба куни Швейцариянинг Swiss Re қайта суғурта компанияси таҳлилий бўлими - Swiss Re Insitute тадқиқотчилари томонидан эълон қилинди.
Ҳисобот муаллифлари 2022 йилдаги маълумотларга асосланиб, юқорида қайд этилган тўрт турдаги табиий офатларнинг эҳтимолий иқтисодий оқибатларини 36 мамлакат учун таҳлил қилиб, улар Филиппин учун энг жиддий ҳисобланишини аниқлади. Бу ерда йиллик йўқотишлар мамлакат ЯИМнинг 3 фоизигача етиши мумкин.
Давлат иқтисодиёти ҳажмига нисбатан табиий офатлардан эҳтимолий зарар ҳажми бўйича иккинчи ўринда ЯИМнинг 0,38 фоиз даражаси билан Қўшма Штатлар турибди. Кейинги ўринларда Таиланд, Австрия ва Хитой. Германия ушбу рўйхатда 14-ўринда, унда бу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотнинг 0,14 фоизини ташкил этиши мумкин.
Мутлақ кўрсаткичлар нуқтайи назаридан, табиий офатлардан энг катта иқтисодий зарар АҚШга тегишли. У йилига 97 миллиард долларга баҳоланмоқда. Таҳлилда Россия учун маълумотлар йўқ.
Табиий офатлар таъсирида иқлим ўзгариши роли
«Иқлим ўзгариши оғир об-ҳаво ҳодисалари сонининг кўпайишига олиб келади ва шунинг учун тобора жиддий иқтисодий юкка айланмоқда», деди Swiss Re бош иқтисодчиси Жером Жан Хегели.
Таъкидланишича, зарарни баҳолашда суғурталанган мулкка етказилган зарар эмас, балки унинг тўлиқ ҳажми ҳам ҳисобга олинган. Шу билан бирга, фақат тўртта табиий офатнинг оқибатлари кўриб чиқилди. Swiss Re Insitute экспертлари фикрича, иқлим ўзгариши натижасида келажакда табиат ҳодисаларидан етказиладиган зарар миқдори ошиши мумкин.
Мавзуга оид
18:08 / 28.10.2025
Тожикистонда Исмоил Сомоний музлигининг катта қисми узилди
14:11 / 31.07.2025
Ашхободнинг вайронага айланишидан Андижондаги фожиагача – яқин тарихдаги энг даҳшатли зилзилалар
20:08 / 05.07.2025
Қидирув-қутқарув операциялари учун киборг-қўнғиз яратилди
20:33 / 12.06.2025