Дунёда семизликдан азият чекаётганлар сони 1 миллиарддан ошди
Уларнинг 879 миллиони катталар ва 159 миллиони болалар экани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images
1990 йилдан 2022 йилгача бутун дунё бўйлаб семизликдан азият чекаётган одамлар сони сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Forbes нашри The Lancet тиббиёт журналида чоп этилган халқаро олимлар гуруҳи тадқиқоти натижаларига таяниб хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 1990 йилдан 2022 йилгача ёши катта аёллар ўртасида семиришнинг глобал даражаси икки баравар, ёши катта эркаклар орасида уч баравар, болалар орасида эса тўрт баравар кўпайган.
Семиз аёлларнинг энг кўп сони Тонга ва Америка Самоасида, энг кўп семиз эркаклар сони эса Науруда, шунингдек, аҳолининг 60 фоизидан ортиғи касалликдан азият чекадиган Америка Самоасида қайд этилган. Болаларда семиришнинг энг юқори даражаси Ниуэ ва Кук оролларида кузатилган – вояга етмаганларнинг 30 фоизи.
Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги аёллар ўртасида семириш даражаси икки баравар кўпайган - 1990 йилдаги 21,2 фоиздан 2022 йилда 43,8 фоизгача. Эркаклар ўртасидаги кўрсаткич бир вақтнинг ўзида 1990 йилдаги 16,9 фоиздан 2022 йилда 41,6 фоизга ўсган. Шундай қилиб, экспертларнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар аёллар орасида семиришнинг энг юқори кўрсаткичлари бўйича 36-ўринда ва эркакларда семириш даражаси бўйича 10-ўринда туради. Буюк Британия аёлларнинг семириши бўйича 87-ўринни ва эркакларнинг семириши бўйича 55-ўринни, Хитой эса мос равишда 11 ва 52-ўринларни эгаллади.
Умуман олганда, бугунги кунда дунё бўйлаб 1 миллиард одам семизликдан азият чекмоқда, уларнинг 879 миллиони катталар ва 159 миллиони болалардир. Тадқиқотчилар ўз ҳисоботида таъкидлаганидек, ортиқча вазн ёки семириб кетиш юқори қон босими, II турдаги диабет, инсулт, юқори холестерин, айрим саратон турлари, юрак-қон томир касалликлари, уйқусизлик, ошқозон-ичак касалликлари ва руҳий саломатлик, шу жумладан депрессия ва ташвиш муаммолари хавфини оширади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

16:34 / 13.02.2025
Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади

13:51 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?

18:16 / 11.12.2024
Олимлар умрни бир неча йилга қисқартириши мумкин бўлган маҳсулотлар номини айтди

18:46 / 08.11.2024