Ўзбекистон | 14:05 / 01.03.2024
7032
1 дақиқада ўқилади

Урганчдан 11та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади

Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Хизматларда ўсиш бўлиши учун транспорт инфратузилмасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Шу боис, Урганч ва мамлакатни бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзонлаштириш учун 30 миллиард сўм субсидия берилади.

Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.

“Урганч-Хива” троллейбус қатнови оралиқ вақти 2 карра қисқаради, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.

Урганч аэропорти бошқаруви ва модернизациясига хусусий шерик жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид