Ўзбекистон | 18:26 / 02.03.2024
5812
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда USAID кўмагида «яшил водород хаби» ташкил этилади

Ўзбекистон 2050 йилгача углерод нейтраллигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ушбу мақсадга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун USAID Энергетика вазирлиги ва энергетика сектори манфаатдор томонлари билан Яшил водород хабини ишга тушириш устида ишламоқда.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистоннинг тоза энергия мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббус – Яшил водород хаби режасини тақдим этди.

Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов ва USAID Ўзбекистондаги миссияси директори вазифасини бажарувчи Эдвард Михалски, шунингдек, энергетика секторининг асосий манфаатдор томонлари Водород хаби концепциясининг дастлабки босқичини, хусусан, устувор йўналишлар ва ҳаракатлар босқичларини муҳокама қилдилар.

Қайд қилинишича, яшил водород қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган водород энергияси сифатида тавсифланади. Водород қайта тикланадиган энергияни узоқ масофаларга сақлаш ва потенциал ташиш учун етакчи вариант сифатида шаклланмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия (қуёш, шамол ва гидроэнергетика) ишлаб чиқаришни 25 фоизга, 2050 йилгача эса углерод нейтраллигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳукуматнинг ушбу мақсадларга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун USAID Энергетика вазирлиги ва энергетика сектори манфаатдор томонлари билан Яшил водород хабини ишга тушириш устида ишламоқда. Хаб минтақанинг келажакдаги энергетика ландшафтини шакллантириш ва Ўзбекистоннинг “Қайта тикланувчи ва водород энергиясини ривожлантириш стратегияси”га ҳисса қўшиш учун энергия сектори ходимларининг янги тоза энергия технологиялари бўйича малакасини оширишга ёрдам беради.

Аввалроқ USAID Делавэр университети (АҚШ) ва Тошкент давлат техника университети ўртасида университетнинг магистратура босқичига киритилган яшил водород бўйича янги ўқув дастурини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик ўрнатган эди.

Яшил водород хаби концепцияси муваффақиятли амалга оширишнинг асосий жиҳатларини, жумладан қайта тикланадиган энергия салоҳияти, сув мавжудлиги, тоза водород ишлаб чиқариш усуллари ва экспорт салоҳиятини баҳолайди. Ҳудудни баҳолаш, омборхона иншоот лойиҳаси, логистикани режалаштириш, бозор таҳлили, тартибга солишни баҳолаш ва атроф-муҳитга таъсир қилиш масалалари фаолият юритиш учун оптимал жойларни аниқлашнинг бошқа таркибий қисмларидан биридир.

Бу иш USAID Марказий Осиёда Энергия минтақавий энергетика лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Беш йилга мўлжалланган қиймати $39 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа энергетика сектори самарадорлигини ошириш, тоза энергия ривожланишини жадаллаштириш, минтақавий алоқа ва трансчегаравий энергия савдоси орқали энергия хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Фақат ушбу лойиҳа орқали USAID тоза энергияга $2,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди ва шу кунгача Марказий Осиё бўйлаб 2241 мегаватт тоза энергия қувватини ўрнатишга ҳисса қўшди.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди