Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Қозоғистонда кучли зилзила содир бўлди
Ҳозирча қурбонлар, вайронагарчилик ва жароҳатлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
Фото: Tengrinews
4 март куни соат 12:22 да Қирғизистонда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Зилзила ўчоғи Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳридан 35 км шимоли-ғарбда, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 40 км жанубда, Бишкекдан 190 км шимолда жойлашгани аниқланган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 4 март куни Олмаотадан 31 км жанубда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлган.
Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 11:22 да қайд этилган. Олмаотада 5 магнитудали зилзила сезилган.
Зилзила вақтида аҳолини огоҳлантириш тизими ишга туширилган, одамларга SMS хабар юборилган. Ижтимоий тармоқларда шаҳарликлар уйларини тарк этиб, кўчага чиқаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.
Олмаота Фавқулодда вазиятлар департаменти соат 15:00 да сейсмик вазиятни баҳолаш комиссияси қарори асосида аҳолининг яшаш жойларига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган. Таъкидланишича, афтершоклар бўлиши мумкин, аммо улар хавф туғдирмайди.
Олмаоталиклар ичимлик суви қувурлари ёрилгани, деворлардаги ёриқлар ва синган ойналар ҳақида шикоят қилишган. Шаҳар метрополитени тахминан 5 соат давомида ишини тўхтатган.
Мавзуга оид
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
21:53 / 26.02.2026