Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жефф Безос яна дунёдаги энг бадавлат инсонга айланди
Amazon асосчиси бўлган 60 ёшли тадбиркор охирги марта Bloomberg томонидан 2021 йилда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган эди. Энди Жефф Безос яна Tesla ва SpaceX бош директорини ортда қолдирди.
Amazon асосчиси Жефф Безос Bloomberg глобал миллиардерлар индексида яна биринчи ўринни эгаллади, деб хабар берди AFP 5 март, сешанба куни.
2024 йилда бойлиги 200 миллиард долларга баҳоланган Безос дунёдаги энг бадавлат одамлар рейтингида SpaceX эгаси Илон Маск ва LVMH Moet Hennessy - Louis Vuitton директорлар кенгаши раиси Бернард Арнони ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Ҳозирда уларнинг бойлиги мос равишда 198 ва 197 миллиард долларни ташкил қилади. Безоснинг капиталини ҳисоблашда унинг коинот тадқиқотлари билан шуғулланувчи Blue Origin компаниясидан тушган даромад ва Amazon акциялари савдоси ҳисобга олинган.
Bloomberg рейтингида охирги марта 60 ёшли Жефф Безос 2021 йилда биринчи ўринни эгаллаган эди. Шундан сўнг, етакчилик ўрнини Илон Маск эгаллади, унинг бойлиги Tesla компанияси акциялари нархи кўтарилиши туфайли ортди. Бироқ, 2024 йилда Tesla акциялари 24 фоизга арзонлашди.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025