Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчихонаси Москвадаги эҳтимолий терактлар таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ўз фуқароларига 48 соат давомида Москвадаги оммавий тадбирларга бормасликни тавсия қилди.
АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги эҳтимолий терактлар таҳдиди ҳақида хабар берди.
«Элчихона экстремистлар Москвадаги йирик тадбирлар, жумладан, концертларга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни кузатмоқда», — дейилади 7 март, пайшанба куни унинг веб-сайтида.
Дипломатик миссия мамлакатдаги фуқароларини кейинги 48 соат давомида «катта йиғилишларга» бормасликка чақирди. Элчихонанинг бошқа тавсиялари орасида «маҳаллий оммавий ахборот воситаларида янгиликларни кузатиб бориш» ва «ён-атрофда эҳтиёт бўлиш» ҳам бор.
Америка элчихонасига таяниб, худди шундай маълумотни Британия ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.
Пресс-релиз эълон қилинганидан сўнг, АҚШнинг Россиядаги элчихонаси веб-сайти рус тилидаги версияси янгиликлар бўлими ишламай қолди.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026