Ғалаба боғига туташ ҳудудда янги ёдгорлик барпо этилади
Президент ташаббуси билан Тошкентдаги Ғалаба боғига ёндош ҳудудда «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик ташкил этилади. Ёдгорлик лойиҳаси бўйича архитектура ишланмалари танловининг ғолиблари аниқланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Давлат раҳбари кўрсатмаси билан Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига туташ ҳудудда «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик барпо этиш вазифаси юклатилган эди, дея хабар бермоқда мажмуа матбуот хизмати.
Шу муносабат билан 2023 йилнинг 10 октябрида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик мажмуаси учун архитектура ишланмалари танлови эълон қилинган. Танловга тақдим қилинган лойиҳалар Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирилиги ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев сўзга чиқиб, лойиҳалар амалдаги шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлиги, миллий архитектура ва элементларидан фойдаланилгани, тежамкор технологиялар қўллангани, ландшафт ва интерер дизайни каби бир неча талаблар асосида сараланганини таъкидлади.
Ўнга яқин лойиҳалар орасида Шоҳруҳ Ўрозов ва Акрам Рауповнинг ижодий иши 764 балл тўплаб, муаллифлар биринчи даражали диплом ҳамда 100 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.
Иккинчи даражали диплом ва 75 миллион сўм пул мукофоти билан Александр Куранов ва Орифжон Жалалов, учинчи даражали диплом ва 50 миллион сўм пул мукофоти билан Алишер Боқиев тақдирланди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 12:36
-
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Жаҳон | 12:20
-
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ўзбекистон | 12:16
-
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади
Ўзбекистон | 12:05
Мавзуга оид

16:33 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида бўлди

14:31 / 04.06.2024
Ўзбекистонда монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

21:00 / 27.05.2024
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкентдаги Ғалаба боғига борди

08:25 / 21.05.2024