Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги ёдгорликда 5–8-аср ибодатхонаси ва жангчи совути бўлаклари топилди
Тошкент вилоятидаги Қанқа археологик ёдгорлигида олиб борилган навбатдаги қазишмалар давомида аркнинг қуйи қисмида қадимий ибодатхона ўрганилди. Тадқиқотлар чоғида жангчи совутининг металл бўлаклари топилиб, топилма туркий халқларнинг ҳарбий маданиятига оид муҳим маълумотларни очиб бермоқда.
Фанлар академияси Тарих институти Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қанқани «Очиқ осмон остидаги музей»га тайёрлаш бўйича изланишларни давом эттирмоқда. Илмий гуруҳ (институтнинг «Ҳарбий тарих маркази» ва «Қадимги дунё тарихи» бўлимлари) жорий йилги қазувларда ёдгорлик аркининг қуйи қатламларида жойлашган ибодатхона мажмуасини ўрганди.
Қазишмалар чоғида металлдан ишланган жангчи совутининг бўлаклари топилди. Тарихчиларга кўра, қадимда ибодатхоналар жамият маданий ҳаётининг маркази бўлиб, одамлар бу ерга ўзлари тайёрлаган энг яхши маҳсулот ёки буюмларни совға сифатида тақдим этган. Шу асосда, совут бўлаклари ҳам қуролсоз уста томонидан маросим совғаси сифатида ибодатхонага топширилган бўлиши эҳтимол қилинади.
Мутахассислар бу топилмаларни туркий халқларнинг ҳарбий анъаналари ва дунёқараши билан боғлиқ муҳим далиллар сифатида баҳоламоқда. 2021 йилги қазувлар давомида ибодатхона кириш қисмида от анжомлари аниқланган бўлса, бу йил топилган совут бўлаклари Қанқада маросим-ҳарбий амалиётлар изчил бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.
Мавзуга оид
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026