Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илмий иш қилаётганларга 6 ойгача ҳақ тўланадиган таътил берилади
Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, муддатлар қуйидагича бўлади:
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига – 3 ойгача;
фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун – 6 ойгача.
Ушбу таътилларнинг берилиши ходимлар йиллик таътилидан фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.