Ўзбекистон | 07:30 / 11.03.2024
9758
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобус йўналишларидан бири тўхтатилди

Тошкент шаҳрида автобус йўналишларидан бири 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди. 

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари 2024 йил 11 март, душанба кунидан ишга туширилади. 

Шу муносабат билан, ушбу оралиқда вақтинчалик фаолият юритаётган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг “12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 1м-сонли Қипчоқ–Қурувчилар метроси вақтинчалик автобус йўналишида хизмат кўрсатиш 2024 йил 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди.

Ушбу автобус йўналиши 2 та King Long русумли автобуслар асосида Турон ва Қурувчилар метро бекатларини ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида вақтинчалик ҳаракатланиш учун ташкил этилган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид