Жамият | 11:12 / 13.03.2024
14437
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

Ўрта Чирчиқда темирйўл белгиланмаган қисмидан ўтаётган 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди. 

Фото: «Миллар» дастури

5 март куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида поезд уриб юборган 31 ёшли эркак вафот этди. 

«Миллар» дастурида хабар қилинишича, эркак темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бўлган. Оқибатда уни йўловчи поезд уриб юборган ва эркак воқеа жойида вафот этган.

Терговга қадар текширув ишлар давомида фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган. Марҳумнинг онаси ўғли бир кун олдин фарзандли бўлгани, аёлини туғруқхонадан олиб чиқиш учун тайёргарлик кўриш мақсадида уйидан чиқиб кетганини билдирган.

Тошкент транспорт прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид