Спорт | 19:04 / 16.03.2024
22845
2 дақиқада ўқилади

UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди

Фото: ПФЛ

UZCARD бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий ҳамкорига айланди. 

12 март куни томонлар ўртасида шартнома имзоланди. ОАВ вакиллари иштирок этган маросимда UZCARD бош директори Олим Закиров, UZCARD кузатув кенгаши аъзолари Азиз Юсупов ҳамда Камрон Акбаров, шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ташкилот бош котиби Аваз Максумов ҳамда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди. 

«UZCARD 2023 йил давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби билан самарали ҳамкорлик олиб борди ва 2024 йилга келиб мамлакат футболи ривожи йўлида ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга қарор қилди. Эндиликда UZCARD  нафақат миллий чемпионат учрашувлари, балки миллий жамоалар таснифида ҳам намоён бўлади. 

Шартнома имзолаш маросимида йил якунига қадар бўлган аниқ дастур ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Ишонамизки, UZCARD билан мамлакат футболи яна бир қадам олдинга ташлайди. Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари олдидан амалга ошган мазкур келишув биз учун ўзига хос рамзий аҳамият касб этади», дейилади ПФЛ матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид