Қашқадарёда Наврўз сайли ўтказилаётганда газбаллон портлаб кетди
37 киши шифохонага олиб борилган, шундан 7 нафари стационар даволанишга ётқизилган. Прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғади.
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида Наврўз байрами сайли ўтказилаётганида газбаллон портлаб кетган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Кўкдала туманида ўтказилаётган сайилда газ чақнаши натижасида газбаллон портлаб кетган. Ҳолат 18 март куни содир бўлган.
Портлаш оқибатида 37 киши ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган. Уларнинг 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган, 17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмагани сабабли тиббий кўрикдан кейин уйига қайтарилган.
Ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуруратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британиялик рассомнинг 10 фунтга харид қилинган картинаси 1 млн фунтга сотилиши мумкин
Жаҳон | 23:24
-
9 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:18
-
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59
-
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?
Жаҳон | 22:28
Мавзуга оид

17:05 / 08.04.2025
Чорсудаги бешик бозорида дўконлардан бири ёниб кетди

10:51 / 08.04.2025
Сергелидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

09:52 / 05.04.2025
Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди

23:07 / 04.04.2025