Ўзбекистон | 14:41 / 19.03.2024
5686
1 дақиқада ўқилади

Қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани айтилди

Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилгани тўғрисида маълумот берилди.

2024 йилнинг январ-феврал ойида 13 276 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • савдо соҳасида – 4 792 та;
  • саноат соҳасида – 2 081 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 1 140 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 1 121 та;
  • қурилиш соҳасида – 675 та;
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 563 та;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 448 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 262 та;
  • бошқа соҳаларда – 2 194 та.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид