16:05 / 19.03.2024
10431

Қизилқум давлат қўриқхонаси кузатув камерасига тўқай мушуги муҳрланди 

Тўқай мушуги мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сутэмизувчи ҳайвон бўлиб, ташқи кўриниши силовсинга ўхшайди. 

Экология вазирлигига қарашли Қизилқум давлат қўриқхонаси ходими кузатув камерасига тўқай мушуги муҳрланди.

Тўқай мушуги мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сутэмизувчи ҳайвон бўлиб, ташқи кўриниши силовсинга ўхшайди. 

Бу ҳайвон уй мушукларининг ҳар қайси туридан каттароқ: узунлиги 54-94 см, думи 30 смгача ва вазни 8-12 кгга етади. Қушлар, кемирувчилар ва қуёнлар билан озиқланади. 

Ўрта Осиёдаги дарёларнинг қирғоқбўйи зонасида, Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимида, қамишзор ва ўрмонларда учрайди.

Top