Ўзбекистон | 11:18 / 23.03.2024
7506
2 дақиқада ўқилади

24 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» 24 март, якшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид