Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салим Абдувалиев жазони умумий тартибли колонияда ўташи маълум бўлди
“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев 6 йил озодликдан маҳрум қилингани расман тасдиқланди. Суд ҳукмига кўра, унга қўзғатилган жиноят ишининг контрабанда билан боғлиқ қисми жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли тугатилган.
Салим Абдувалиевга суд ҳукми билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани расман ўз тасдиғи топди. Тошкент шаҳар суди бу ҳақда хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Салим Абдувалиевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган.
“Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С.Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.
С.Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, тайинланган жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиев 2023 йилнинг декабр ойи бошида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда гумонланиб процессуал тартибда ушланганди.
Мавзуга оид
16:41 / 17.01.2025
Қирғизистон жанубини илгари Салим Абдувалиев назорат қилгани айтилди
16:40 / 14.01.2025
Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди
20:33 / 12.01.2025
“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев озодликка чиқди - манба
18:30 / 04.09.2024