Қирғизистон жанубини илгари Салим Абдувалиев назорат қилгани айтилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси мамлакат ҳудудининг бир қисми авваллари ўзбекистонлик криминал авторитет Салим Абдувалиев томонидан назорат қилинганини, аммо ҳозир бунга барҳам берилганини айтди.

Фото: gov.kg
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиевнинг айтишича, республика ҳудудининг бир қисми авваллари ўзбекистонлик криминал авторитет Салим Абдувалиев томонидан назорат қилинган. Бу ҳақда у 16 январ куни олий таълим тизими ходимлари билан учрашувда маълум қилди, деб ёзди Kloop.
Ташиевга кўра, «Салимбойвачча» номи билан танилган Абдувалиев Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган.
«Уюшган жиноий гуруҳларнинг барча етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва депутатлар ҳам унинг олдига борган. Кейин эса ҳамма айтганларини бажаришган», деди у.
Ташиев криминал авторитет билан боғлиқ фактларни ўтган замон феълида гапириб, ҳозир бунга барҳам берилганини таъкидлади.
МХДҚ раиси, шунингдек, маҳаллий криминал етакчи Қамчибек Қўлбоевнинг ўлдирилиши масаласини ҳам эслади. У «қонунга беписанд ўғрини» йўқ қилиш буйруғини беришга мажбур бўлганини тан олди, чунки жиноий дунё вакиллари «бутун мамлакат бўйлаб ҳокимиятни қўлга киритиб, давлат билан таққосланадиган бошқарув тизимини яратган эди».
«Уларнинг ўз президенти - «қонунга беписанд ўғри», шунингдек, вилоят, туман ва шаҳарлар бўйича назоратчилар ҳам бор эди. Улар тадбиркорлардан пул йиғишган. Мен давлат манфаати учун Қўлбоевни йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур бўлдим. Уни йўқ қилдик, кейинроқ эса шериклари ва уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳам йўқ қилдик», деди Ташиев.
Ташиевнинг ғурур билан таъкидлашича, бугунги кунда Қирғизистон Марказий Осиё ва бутун постсовет ҳудудида уюшган жиноий гуруҳлар мавжуд бўлмаган ягона давлатдир.
«Коля қирғиз» лақабли Қамчибек Қўлбоев машҳур «қонунга беписанд ўғри»лардан бири эди. АҚШ разведка идоралари уни дунёдаги энг йирик наркобаронлар рўйхатига ва собиқ Совет Иттифоқининг энг нуфузли 10 нафар криминал авторитети рўйхатига киритганди. Қўлбоев 2023 йил 4 октябрда Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган махсус операция чоғида ўлдирилди.
Салим Абдувалиев 2024 йил март ойида Ўзбекистонда ўқотар қуролларнинг ноқонуний савдоси учун 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2025 йил 12 январ куни 73 ёшли Абдувалиев соғлиғига кўра қамоқдан озод этилгани маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
Ўзбекистон | 14:46
-
Ўзбекистон ОТМ Малайзиянинг илмий ютуқларидан фойдаланади
Ўзбекистон | 14:25
-
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33
-
Исроилнинг Ғазодаги янги операцияси, дронлар ҳужумига зўр берган Россия ва Ҳамаснинг ўлдирилган навбатдаги қўмондони – кун дайжести
Жаҳон | 13:21
Мавзуга оид

13:13
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ҳамда сув хўжалиги бўйича учрашув ўтказди

16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

12:13 / 06.05.2025