Ўзбекистон | 08:09 / 26.03.2024
26641
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» яна сел-сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Ўзгидромет” 26-30 март кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароити тўғрисида огоҳлантирди.

Фото: Kun.uz

26-30 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

26-28 март кунлари шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, 26-31 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиш эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларнинг сув босишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга оид