Ўзбекистон | 08:52 / 28.03.2024
4305
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 2 апрелгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди 

2024 йил 28 мартдан 2 апрелгача кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиши эҳтимоли бор:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга оид