Жаҳон | 15:24 / 28.03.2024
6907
2 дақиқада ўқилади

Путин Россияда НАТО билан урушга киришиш нияти йўқлигини маълум қилди

Россия президентининг сўзларига кўра, РФ кенг тарқалган хавотирлардан фарқли ўлароқ, Европа Иттифоқи ва НАТО давлатларига ҳужум қилиш ниятида эмас.

Фото: Dmitri Lovetsky/AP/picture alliance

Россия президенти Владимир Путин 27 март, чоршанба куни Россиянинг НАТО билан урушга киришиш нияти ҳақидаги хавотирларни «бемаънилик» деб атади. Путиннинг сўзларига кўра, 2022 йилда АҚШ ҳарбий харажатлари 811 миллиард долларни, Россияники эса 72 миллиард долларни ташкил қилган: «Ва шу нисбатни ҳисобга олсак, биз НАТО билан курашамизми? Бу бемаънилик», деди Путин ғарб мамлакатларига Россия таҳдиди ҳақидаги гапларга изоҳ бериб. 

«Уларнинг Украинадан кейин Европага ҳужум қилишимиз ҳақида гапираётгани - бу мутлақо бемаънилик, аҳолисини фақат пул олиш учун қўрқитиш», - деди Путин. Россиянинг Европа давлатларига нисбатан тажовузкор нияти йўқ, деди Россия президенти Твер вилоятига амалий сафари чоғида ҳарбийлар билан мулоқот чоғида.

Путин - учинчи мамлакатлардаги қонуний мақсадлар ҳақида

Путиннинг сўзларига кўра, агар урушда қатнашиш учун Украинага топширилган Американинг F-16 қирувчи самолётлари учинчи давлатлар аэродромларидан учса, бу аэродромлар Россия ҳарбийлари учун қонуний нишонга айланади. Шу билан бирга, Путин F-16 самолётлари бортида ядро қуролини олиб юриши мумкинлигини эслатди. «Биз буни ҳам ҳисобга олишимиз керак», деди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид