Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санъат музейининг янги биноси қурилиши шу йил бошланади
Музей япониялик меъмор Тадао Андонинг лойиҳаси асосида қурилади. Андо лойиҳа ижроси бўйича муаллифлик назоратини олиб боради.
Японияга сафар қилган Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова япониялик меъмор, Pritzker мукофоти соҳиби Тадао Андо билан учрашди.
Жамғарма матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон давлат санъат музейи янги биносининг меъморий лойиҳаси ва дизайн ғояси устидаги ишлар тугагач, уни амалга ошириш якуний босқичга ўтади. Тадао Андога лойиҳа ижроси бўйича муаллифлик назоратини олиб бориш юкланди.
Жорий йилда япониялик меъмор лойиҳасига асосан бино қурилиши бошланади, дейилади хабарда.


Музей биноси собиқ “Наврўз” тантаналар саройи ўрнида барпо этилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026