Ўзбекистон | 14:41 / 01.04.2024
4159
1 дақиқада ўқилади

«Победа» 3 апрелдан бошлаб Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

«Победа» авиакомпанияси Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда.

Фото: Uzbekistan Airports

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлашни режалаштирмоқда.

Москва — Тошкент —   Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни Boeing-737-800 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда авиаташувчи Москва — Самарқанд — Москва, шунингдек, Санкт-Петербург — Самарқанд — Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳар куни парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

«Победа» — Россиянинг «Аэрофлот — Россия ҳаво йўллари» гуруҳига қарашли лоукостер авиакомпания, штаб-квартираси Внуково аэропортида (Москва) жойлашган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид