Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади
2024-2025-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида Б2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади.

Фото: ЎзА
"Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:
- чет тилини билиш бўйича камида Б2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;
- математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:
- Кембриж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
- Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
Жаҳон | 19:45
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

19:21 / 13.09.2024
Ракетадаги кабутар, ўлик балиқ, маст чувалчанг – Шнобел мукофотлари топширилди

12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди

07:59 / 26.06.2024
Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади

14:34 / 19.06.2024