Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда метрода нотаниш аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди
Тошкентда метро вагони ичида ўзига нотаниш бўлган аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди.
Фото: Тошкент метрополитени
2024 йил 8 апрел куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида шаҳвоний шилқимликда айбланган йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Gazeta.uz хабарига кўра, 2024 йил 1 апрел куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги метронинг «Чилонзор» йўналишидаги электропоезд вагони ичида 2003 йилда туғилган фуқаро А.Н. ўзига нотаниш бўлган аёлнинг бел ва танасининг бошқа қисмларини қўли билан ушлаган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар А.Н. ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳақиқатдан ҳам аёлнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд томонидан А.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган (Шаҳвоний шилқимлик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
17:18 / 27.11.2025
Тошкентда ижарачи аёлга шилқимлик қилган уй эгаси 5 суткага қамалди
18:49 / 24.10.2025
Тошкент метросида эркакларга шилқимлик қилган қозоғистонлик блогер аёлга маъмурий иш очилди
21:24 / 18.09.2025
“Шарманда бўлдим” – Тошкентда автобусда қизларга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
11:52 / 08.08.2025