Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГБУ билан жиҳозланган барча CHERY моделлари кафолати сақланиб қолади
Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторлари бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи автомобил соҳибларини автомобилга газ баллон ускуналари (ГБУ) ўрнатилганидан кейинги техник хизмат кўрсатилиш кафолатига оид муҳим воқеа ҳақида хабардор қилмоқда.
Кўплаб автотранспорт воситалари соҳиблари ёқилғи сарфини камайтириш ва автомобилнинг тежамкорлигини орттириш мақсадида ГБУ’ни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар. Бироқ, қарор қабул қилишдан олдин, ушбу ускуналарни ўрнатиш кафолат шартларига қандай таъсир кўрсатишини тушуниш муҳимдир, барчага маълумки, кўплаб ишлаб чиқарувчилар ГБУ мавжуд бўлганда мижозларга кафолатли хизмат кўрсатилишидан бош тортадилар.
15 апрелдан бошлаб ГБУ’нинг ўрнатилганлиги Chery автомобиллари учун кафолатли хизмат кўрсатилиши инкор этилишига асос бўлмайди (фақат конструкциянинг ўзгартирилиши билан бевосита боғлиқ бўлган бўғинлар, компонентлар, деталлар кафолат шартларидан чиқариб ташланади). Бошқача қилиб айтганда, автомобилнинг ўзгаришсиз қолган барча қисмларига кафолат амал қилади.
Бу ҳақидаги батафсил маълумотлар билан cheryauto.uz расмий сайтида танишиш мумкин.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Chery ГБУ билан жиҳозланган автомобиллар учун кафолат шартларини сақлаб қолган биринчи чет давлат бренди бўлди.
Chery Uzbekistan расмий тармоғи нафақат юқори сифатли хизмат кўрсатиш тақдим этибгина қолмай, балки ишлаб чиқарувчи томонидан қўллаб-қувватлов амалга оширилишига ҳам кафолат беришига мижозларнинг эътиборини қаратмоқдамиз. Расмий бўлмаган ва текширилмаган сервис марказларига мурожаат қилиш исталмаган оқибатларга, шу жумладан, кафолат ҳуқуқларининг йўқотилишига ҳамда сифатсиз эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга олиб келиши мумкин.
Маълумот учун: Roodell Service – CHERY брендининг Ўзбекистондаги расмий дилерлик сервис маркази бўлиб, кафолатли ва кафолатдан кейинги хизматларни кўрсатади.
Chery Uzbekistan’нинг расмий саҳифалари:
Тезкор линия телефон рақамлари: +998 71 276 55 55
Website | Instagram | Telegram | Telegram-bot | Facebook | YouTube
Мавзуга оид
15:00 / 20.04.2026
Chery ўзининг оммабоп моделларига 5 йилгача бўлган муддатли тўловни таклиф этмоқда
15:00 / 04.02.2026
Chery Uzbekistan гибридли етти ўриндиқли Tiggo 8 Hybrid ва янгиланган Tiggo 7 туркумини тақдим этди
09:00 / 29.09.2025
Chery автомобилларига амалдаги акциялар: янги нархлар ва 4 йилгача фоизсиз тўловлар
13:00 / 04.08.2025