Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этди
Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ командири ўринбосари бошқарувидаги машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳодиса 11 апрел куни содир бўлган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ командири ўринбосари Ш.С. бошқарувида бўлган “Ласетти-2” машинаси Яккабоғ тумани “Оқтош” МФЙ ҳудудидан 4Р-84 Чироқчи – Яккабоғ – Шўрбозор автомобил йўли ва Яккабоғ – Сандал автомобил йўли кесишган чорраҳада фуқаро Э.О.га тегишли “Нексия-2” билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмаган, фақат ҳар иккала машинага зарар етган.
Қайд этилишича, ҳодиса жойи Яккабоғ тумани прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, судга оид автотехника ҳамда баҳолаш экспертизаси тайинланган.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
19:37 / 04.06.2026