Жаҳон | 09:17 / 22.04.2024
2071
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этилади

Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: "Дунё" АА

Мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси ва "Ҳиндистон-Ўзбекистон" дўстлик жамияти вакиллари ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Дўстлик жамиятига Ҳиндистон собиқ бош вазири Лаъл Баҳодир Шастри Хотира мажмуаси директори Анил Кумар Шастри раислик қилади. Дипломатия миссияси ва жамият томонидан ўзбек ва ҳинд халқларининг бой маданий-маърифий мероси, миллий урф-одатлар ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш, оддий одамлар ўртасида ўзаро англашув руҳини мустаҳкамлаш йўлида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев жорий йил дипломатия миссияси ва дўстлик жамияти ҳамкорлигида амалга оширишга қаратилган қатор лойиҳаларни таклиф қилди. 

Мулоқот чоғида Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Менежмент институтида ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этиш, Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, икки мамлакат китобхонлари учун қизиқарли бўлган адабиётларни ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларига биргаликда таржима қилиш, қўшма маданий тадбирлар ўтказишга оид масалалар ўрганиб чиқилди.

Мавзуга оид