Ўзбекистон | 07:49 / 24.04.2024
2721
2 дақиқада ўқилади

Автомашина олди-сотдиси учун ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 

Фирибгарликнинг яна бир ноодатий усули аниқланди.

Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи 38 ёшли З.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 600 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ҳ.А. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ҳ.А. З.А. билан телефон орқали гаплашиб, унинг ишончига кириш орқали ундан автомашина олди-сотдиси учун олдиндан 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўтказиб беришини айтиб, 600 000 сўм пулларини ўтказиб олгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид