Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Саҳродаги авангард”: Флоренция ва Венецияда Ўзбекистон кўргазмалари очилди
Ўтган ҳафта Италияда Ўзбекистон экспозицияларини ҳам ўз ичига олган санъат ва маданият кўргазмалари бўлиб ўтди. Шунингдек, Венеция биенналесида иккинчи марта Ўзбекистон павилиони очилди. Унда Саида Мирзиёева ҳам қатнашди.
16 апрел куни Флоренция шаҳрида жойлашган Palazzo Pitti саройидаги Уффици галереясида “Ўзбекистон: Саҳродаги авангард” йирик кўргазмасининг "Нур ва ранг" номли биринчи қисми очилди.



Кўргазмада Марказий Осиёнинг ХХ асрга оид бадиий асарлари намойиш этилди. Ушбу экспозиция томошабинлар эътиборини ХХ асрнинг биринчи ярмига оид рус шарқшунос-ижодкорлари ва миллий санъат мактаби вакиллари асарларида акс этган Марказий Осиёнинг бадиий қиёфасига қаратади.



Кўргазмага ташриф буюрувчилар бадиий андозаларнинг визуал алмашувидан баҳра олибгина қолмай, модерн билан Марказий Осиё халқлари ижоди ўртасидаги қизиқарли мулоқотга ҳам гувоҳ бўлишлари эди.
Ушбу кўргазма эшиклари ташриф буюрувчилар учун 2024 йил 30 июнга қадар очиқ бўлади.
17 апрел куни Венециядаги нуфузли Ka Foskari университетида “Ўзбекистон: Саҳродаги авангард” кўргазмасининг “Шакл ва рамз” номли иккинчи қисми очилди.


Ушбу кўргазмага ташриф буюрувчилар авангард усталарининг асарлари, архив суратлари ва мултимедиа обектлари орқали маданий бойлик ҳамда авант-гарде ориенталис ривожланиш босқичлари билан танишиш, шунингдек, маданий меросни сақлаб қолишда Игор Савицкийнинг ролига баҳо бериш имкониятига эга бўлади.


“Шакл ва рамз” кўргазмаси Марказий Осиё санъатида авангарднинг ўрни ҳақида тасаввур уйғотади. Ушбу экспозиция 2024 йил 29 сентябрга қадар намойиш этилади.
2024 йил 18 апрел куни Венеция биенналесида иккинчи маротаба Ўзбекистон павилиони очилди. Унда Саида Мирзиёева ҳам қатнашди.
“Бу йил биз анъаналар билан технологиялар ўртасидаги боғлиқлик ҳақида ҳикоя қилувчи "Don’t Miss the Cue" кўргазмасини тақдим этмоқдамиз. Ушбу лойиҳа ўзбек аёлининг маданий ва тарихий илдизларини анъанавий ҳунармандчилик маҳсули бўлган тўқимачилик, либослар орқали англашга ёрдам беради. Мени бу ноёб лойиҳа чиндан ҳайратга солди. Венеция биенналесида намойиш этилаётган кўргазмамиз технологиялар ҳамда анъанавий ҳунармандчилик уйғунлигида шарқ аёли қалбини англашга ёрдам беради. “Palazzo Franchetti” саройида бўлиб ўтаётган “Your ghosts are mine” кўргазмасига таклиф учун Шейха Ал-Маясса хонимга самимий миннатдорлик билдираман. Кўргазма менда катта таассурот қолдирди”, – деди кўргазмалар ҳақида Саида Мирзиёва.
Маълум қилинишича, Италиянинг бир нечта шаҳрида ўтказилган турли кўргазмалар италияликларни ҳайратлантира олган ва уларда ижобий таассурот қолдирган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026