Ўзбекистон | 14:11 / 25.04.2024
3916
1 дақиқада ўқилади

Венгрия транспорт-логистика соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Centrum Holding компанияси раҳбари Абдулазиз Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациясининг Венгриянинг Waberer’s компанияси раҳбари Барна Эрделйи билан музокаралари ташкил этилди. 

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, учрашувда транспорт-логистика, хусусан, Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасида авиақатновлар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, миллий авиаташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Автомобил транспорти орқали халқаро юк ташувларини ривожлантиришда Centrum Holding компаниясининг Тошкент, Ангрен ва Андижон шаҳарларидаги омбор терминаллари ҳамда Waberer’s компаниясининг Европанинг турли нуқталаридаги терминаллари имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки компания ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича шартнома имзолашга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид