Жаҳон | 21:04 / 27.04.2024
6070
2 дақиқада ўқилади

Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди

Кун давомида Небраска, Техас ва Канзасда камида 25 та торнадо қайд этилди.

Фото: AP

26 апрел куни АҚШ бўйлаб ҳалокатли торнадо ўтди. Бу ҳақда AP хабар берди.

Кун давомида Небраска, Техас ва Канзасда камида 25 та торнадо қайд этилди. Небраскада турар-жой бинолари вайрон бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Техас ва Айова штатларидаги объектлар ҳам шикастланди. Қайд этилган штатлардан ташқари, Миссури ва Оклахомада торнадо ҳақида огоҳлантиришлар кучга кирди. 

Небраска штати Ланкастер округидаги довул пайтида саноат биноси зарарланди, оқибатда уч киши жабрланди. Торнадо вақтида бинода 70 киши бўлган. Расмийлар одамларнинг ҳаёти учун хавф туғдирмайдиган жароҳатлар олганини айтди. Шунингдек, торнадо Уэверли яқинида поездни ағдариб юборди. 

Небраскада довуллар Омаха чеккасида, асосан шаҳарнинг ғарбий томонида жойлашган юзлаб уйларга зарар етказди ёки вайрон қилди. Элхорн ҳудудида ўнлаб янги қурилган уйлар вайрон бўлди. 

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, торнадо «шимолдаги ҳудудларни текислаб ташлаган». Бир неча киши жароҳат олган, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. 

Омаха торнадоси пайтида расмийлар аэропортни ёпди. Йўловчи терминали шикастланмагани айтилмоқда. Торнадо аэропорт ва Миссури дарёсидан ўтиб, Айова штатига кирди. 

Омаха ҳудудида 26 апрел куни торнадо туфайли 10 мингга яқин истеъмолчи электр таъминотидан маҳрум бўлди. Айова штатидаги Минден кичик шаҳарчаси ҳам жиддий зарар кўрди. Айова штати бўйлаб торнадо ҳақида огоҳлантиришлар тунгача давом этди. 

Миллий об-ҳаво хизмати 27 апрел куни Айова, Канзас, Миссури, Оклахома ва Техас штатларида торнадо бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди