Ўзбекистон | 09:59 / 28.04.2024
21623
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди

Ўзбекистонга кириб келган совуқ антициклон сабабли тунда Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Қамчиқ довонида қор ёғиб ўтган.

Фото: Видеодан кадр

2024 йил 27 апрелдан 28 апрелга ўтар тунда Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор ёғиб ўтган.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Майданак обсерваторияси атрофларида, Жиззах вилояти Зомин туманидаги юқори дам олиш масканларида ва Қамчиқ довонидан ўтган автомобил йўлининг юқори қисмларида қор ёғган.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 27 апрел тунда Қамчиқ довонидаги денгиз сатҳидан 2,2 минг метр баландликдаги “Қамчиқ” метеорологик станциясида ва Зомин тоғларида ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушиб кетган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра Қозоғистоннинг Тошкент вилояти билан чегарадош бўлган Жамбил вилоятида 27 апрел куни кундузи қор ёғган.

Ўзгидрометга кўра, 2024 йил 28 апрел куни тонгда Ўзбекистоннинг асосий йирик шаҳарларида ҳаво ҳарорати +4 дан + 9 даражагача илиқ бўлган. Фақат Термиз ва водий вилоятларидаги шаҳарларда ҳарорат +10 даражадан юқори бўлган.

Мавзуга оид