Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландия муҳожирларни Британияга чиқариб юбориш учун қонунни ўзгартиради
Ирландия Адлия вазирлиги статистик маълумотларига кўра, бошпана изловчиларнинг 80 фоизи Британиядан Европа Иттифоқига аъзо давлатга юборилади.
Европа Иттифоқига аъзо Ирландия Британиядан мамлакатга кириб келаётган бошпана изловчилар оқими фонида ўзининг миграция қонунчилигини ислоҳ қилиш ниятида, деб ёзади AFP 28 апрел, якшанба куни Ирландия ОАВга таяниб.
Хабарда, хусусан, Ирландия адлия вазири Хелен Макэнти шу ҳафта ҳукуматга тегишли тузатишлар лойиҳасини тақдим этиши айтилади. Ушбу ҳужжат, биринчи навбатда, келиб чиқиши хавфсиз мамлакатлар деб ҳисобланган ва муваффақиятсиз бошпана изловчиларни қайтариш учун мос бўлган давлатлар рўйхатини қайта кўриб чиқади.
Бундан ташқари, Макэнти бошпана изловчиларни Британияга депортация қилиш имконияти бўйича таклифлар киритиши кутилмоқда. Ушбу масалани муҳокама қилиш учун Ирландия вазири 29 апрел куни Лондонга ташриф буюради ва Британия ИИВ раҳбари Жеймс Клеверли билан учрашади, деб ёзади AFP.
Ирландия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, бошпана изловчиларнинг 80 фоизи Шимолий Ирландиядан мамлакатга киради. У Британиянинг бир қисми ва шунинг учун Европа Иттифоқига аъзо ҳисобланмайди.
Британиядан Руандага муҳожирларни олиб чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси
23 апрел куни Британия парламентининг юқори палатаси ҳукумат босими остида Британия ҳудудини ноқонуний кесиб ўтган мигрантларни Африканинг Руанда давлатига депортация қилиш ҳақидаги баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳасига кўра, Буюк Британияга ноқонуний кирган барча мигрантлар Руандага тижорат рейслари орқали депортация қилинади, улар у ерда бошпана сўраши мумкин.
Улар Буюк Британияга қайтарилмайди. Ҳукумат бу чоралар билан йилига ўн минглаб ноқонуний мигрантлар оқимини тўсиб қўймоқчи ва одам савдоси билан шуғулланувчи контрабандачилар бизнесини йўқ қилмоқчи.
Британия бош вазири Риши Сунак парламент 23 апрелгача қонунни маъқуллаши кераклигини таъкидлаб, «Ҳеч қандай «аммо, лекин» бўлмайди, бу рейслар Руандага жўнатилади», деган эди.
Ирландияда сўнгги ойларда мамлакатда муҳожирлар учун хостеллар ташкил этилишига қарши кўплаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
13:33 / 05.01.2026
🔴 LIVE: ОМОН қўлида ўлган ўзбек: нега вазият фақат ёмонлашиб боряпти?
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
17:45 / 26.10.2025