Жаҳон | 21:11 / 30.04.2024
7145
2 дақиқада ўқилади

БМТ суди Исроилга ҳарбий юк етказиб берган Германияга чора кўрмади

Ҳаагадаги БМТ Халқаро суди Никарагуанинг Германияга Исроил учун ҳарбий ёрдам кўрсатишни тақиқлаш ҳақидаги даъвосини рад этди. 

Фото: AP

AP хабарига кўра, 16 нафар судядан иборат ҳайъат Никарагуанинг Германияга нисбатан вақтинчалик чоралар кўриш ҳақидаги илтимосига қарши 15 овоз билан қарор чиқарди. 

Бироқ, ҳайъат ишни тўлиқ ёпмаган ва бундан кейин Никарагуанинг «Германия Ғазо секторидаги геноциднинг олдини ололмагани» ҳақидаги даъвоси бўйича далилларини эшитиш ниятида. Агентликнинг таъкидлашича, бу бир неча ой давом этиши мумкин. 

Суд раиси Навоф Салом сўзларига кўра, БМТ суди «узоқ вақт давомида озиқ-овқат ва бошқа асосий эҳтиёжлар етишмаслиги муносабати билан Ғазо секторидаги фаластинликларнинг ҳалокатли даражада даҳшатли яшаш шароитидан чуқур хавотирда». 

Германия БМТ Халқаро судининг қарорини олқишлади ва Берлин «фаластинликларга энг йирик гуманитар ёрдам донори» эканини таъкидлади. 

Апрел ойида Халқаро суд Никарагуанинг Германияга қарши даъвоси бўйича тингловларни бошлади, унда Марказий Америка давлати Ғазо секторидаги амалиёт авжида Исроилга ҳарбий юк етказиб бергани учун Берлинга қарши чоралар кўришга чақирган эди. 

Даъво аризасида Никарагуа БМТ судидан Германиядан Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилиб, вақтинчалик чоралар кўришни талаб қилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид