Россия шакар экспортини вақтинча тақиқлади
Россия ҳукуматининг расмий Telegram-каналида айтилишича, шакар экспортини тақиқлаш «ички озиқ-овқат бозори барқарорлигини сақлаш»га қаратилган.

Фото: РИА Новости / Владимир Трефилов
Россия ҳукумати мамлакатдан қамиш ва лавлаги шакарини, шунингдек, кимёвий тоза сахарозани экспорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий этди. Қарор «ички озиқ-овқат бозори барқарорлигини сақлашга қаратилган», деб хабар берди Россия ҳукуматининг 3 май, жума куни расмий Telegram-канали. Чекловлар камида 2024 йил 31 августгача амал қилади.
Тақиқ бўйича истиснолар Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига тегишли - Россия ҳукумати уларга маълум ҳажмларда шакар етказишга рухсат берди. Шу тариқа, ёз охиригача Қозоғистонга 120 минг тонна, Қирғизистонга 28,5 минг тонна, Арманистонга 28 минг тонна, Беларусга 5 минг тонна шакар етказишга рухсат берилган.
Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойида Россиядан шакар экспортини чеклашни таклиф қилди. Таъкидланишича, Россия шакари «дунёдаги энг арзонларидан бири бўлиб, бу жаҳон бозорида унга бўлган талабни рағбатлантиради». Россия ҳукумати маълумотларига кўра, 2023 йил 1 августдан 2024 йил февраль ойи охиригача Россия Федерацияси 700 минг тоннадан ортиқ шакар экспорт қилган - бу ўтган йилга нисбатан 3,3 баравар кўп. Бу даврда Туркманистон, Афғонистон, Туркия, Шимолий Корея ва Сенегал каби давлатлар Россиядан шакар импорт қила бошладилар, дея таъкидлади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Россия шакар экспортини кўпайтиряпти, лекин мамлакат ичида у қимматлашяпти
2024 йилда экспорт географиясини кенгайтириш Россия Федерациясида шакар нархига таъсир қилиши мумкин, деб таъкидлади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз баёнотида. Департамент маълумотларига кўра, жорий мавсумда Россия Федерациясида 6,8 миллион тонна шакар ишлаб чиқариш прогноз қилинмоқда, гарчи мамлакатда унинг ички истеъмоли 6 миллион тоннага яқин. Шуни инобатга олган ҳолда, Россия ҳукумати атиги 200 минг тонна шакарни экспорт қилишни ва биринчи навбатда, уни ЕОИИ аъзолари ўртасида тақсимлашни таклиф қилди.
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йилда жаҳон бозорида Россия шакарини бемалол сотиб олиш мумкинлиги ҳақида хабар берган бўлса-да, Россиянинг ўзида унинг истеъмол нархлари январдан октябргача камида 18,2 фоизга ошган, деб ёзган «Интерфакс» агентлиги аввалроқ. Бироқ, сўнгги ойларда бутун дунёда худди шундай тенденция кузатилди - бу нафақат Россиянинг Украинага қарши уруши салбий оқибатлари фонида бир қатор мамлакатларда давом этаётган инфляция туфайли озиқ-овқат нархлари умумий ошиши, балки Ҳиндистон, Таиланд ва Нигерия каби шакар экспорт қилувчи мамлакатларда содир бўлган қурғоқчилик ва тошқинлар билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

20:36 / 22.05.2025
Россия қўшинлари буфер зона яратиш муаммосини ҳал қилмоқда – Путин

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

16:20 / 22.05.2025
Стубб: Ватиканда Украина-Россия музокаралари ўтказилиши мумкин

16:10 / 22.05.2025