Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Андижон, Хоразм ва Тошкентда тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси статисти Б.Х. фуқаро Т.З.ни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ҳамда фуқаро Т.Ю.ни вилоят тиббиёт муассасаларидан бирига ишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 800 доллардан жами 1 600 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Я. фуқаро Н.Ю.нинг қариндоши М.И.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 доллар эвазига “Бекобод” қишлоқ врачлик пунктига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалининг бўлим мудири Н.З. (муқаддам судланган) фуқаро З.А.ни Олмазор тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025