Тошкентда жамоат тартибини бузган фуқаролар ИИО ходимларига қаршилик кўрсатди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 10 май куни тахминан соат 16:30 ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе ҳудудида 1980 йилда туғилган А.А. ва 1984 йилда туғилган А.А. маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб бир нечта фуқаролар (1993 йилда туғилган Ш.Д., 1996 йилда туғилган А.С., 2002 йилда туғилган С.С.) билан ўзаро жанжаллашган.
Натижада, 2002 йилда туғилган фуқаро енгил даражадаги жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Ҳодиса жойига зудлик билан миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари етиб келишган. Бироқ, жамоат тартибини бузаётган икки нафар фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Днипрода РФ ҳужумида бир киши ҳалок бўлди, Харкивда ўнлаб одамлар жароҳатланди
Жаҳон | 08:00
-
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди
Ўзбекистон | 07:59
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
Мавзуга оид

14:59 / 04.03.2025
Техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди

11:45 / 29.11.2024
Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади

20:32 / 24.10.2024
Зокиржон Алматов фахрий унвон билан тақдирланди

09:44 / 07.09.2024