Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очиқ майдонлардаги вақтинчалик иншоотлар учун хавфсизлик талаблари кучайтирилди
Ўзбекистонда очиқ майдонларда ўрнатиладиган монитор, сунъий арча ва бошқа вақтинчалик иншоотлар учун хавфсизлик талаблари кучайтирилди. Янги тартибга кўра, бундай иншоотлар фақат мутахассислар томонидан, лойиҳа ҳужжатлари асосида ўрнатилади.
Фото: Kun.uz
Адлия вазирлиги Очиқ майдонларда ўрнатиладиган монитор, сунъий арча ва бошқа вақтинчалик иншоотларни ўрнатиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 3 апрель куни 3805-сон билан рўйхатдан ўтган.
Янги тартибга мувофиқ, вақтинчалик иншоотлар шамол, ёмғир ва зилзила каби ҳолатларга бардош берадиган қилиб қурилиши керак. Шунингдек, уларда хавфсизлик белгилари, эвакуация йўллари ва одамларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар мажбурий тарзда таъминланади.
Ҳужжатда йўлаклар ва ўриндиқлар бўйича ҳам аниқ техник талаблар белгиланган. Жумладан, йўлак узунлиги 30 метрдан ошса, унинг кенглиги 1,6 метр, 30 метрдан кам бўлса 1,2 метр бўлиши лозим. Қаторлар орасидаги йўлаклар кенглиги камида 0,9 метр этиб белгиланган.
Шу билан бирга, вақтинчалик иншоотларда ишлатиладиган металл қисмлар занглашга қарши, ёғоч қисмлар эса оловга қарши махсус ишловдан ўтказилган бўлиши шарт.
Сўнгги йилларда байрам тадбирлари, мавсумий безаклар учун очиқ майдонларда турли вақтинчалик иншоотлардан кенг фойдаланилмоқда. Янги талаблар ана шундай объектларда хавфсизликни кучайтириш, фавқулодда вазиятларда тез эвакуацияни таъминлаш ва фуқаролар учун хавф-хатарларни камайтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
08:10 / 19.03.2026
Радиоактив материалларни ташишда хавфсизлик талаблари ишлаб чиқилди
18:49 / 07.03.2026
АЭС қуриладиган ҳудудларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари тасдиқланди
14:59 / 04.03.2025
Техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди
11:45 / 29.11.2024