Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 8,5 млн сўм жаримага тортилди
Наманган вилояти Экология бошқармаси Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, рейд давомида туманнинг Ғалаба маҳалласида ҳуқуқбузар томонидан ариқ бўйида ўсиб турган бир туп дарахт тегишли рухсатномасиз кесиб юборилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Мавзуга оид
11:46 / 20.06.2026
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026