08:05 / 16.05.2024
2964

Тошкентда иккита автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Махтумқули кўчасида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида иккита автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 15 май куни соат 12:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 1979 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли автобуси ва 1974 йилда туғилган К.А. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобуслари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top