Ўзбекистон ва Уммон гилос экспортини бошлаш тўғрисида келишиб олди
Ўзбекистон ва Уммон ўзаро ҳамкорлик қадами сифатида гилоснинг Уммонга экспортини бошлаш тўғрисида келишиб олди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Lulu Group International ширкатининг Уммон бўйича ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистоннинг MilMax Group компанияси раҳбарияти ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув ташкил этилди.
"Дунё" хабарига кўра, онлайн учрашувда Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Уммонга экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва хорижга экспорт қилиш борасидаги тажрибаси ҳамда имкониятлари бўйича тақдимот ўтказди.
Уммонда 40 дан ортиқ супермаркетларга эгалик қиладиган Lulu Group International ширкати вакиллари Ўзбекистон маҳсулотлари ҳақида яхши хабардорликларини билдиришди. Улар, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Маскатга етказиб берилишидаги нархлар келишиб олинса, уларни импорт қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг биринчи қадами сифатида Ўзбекистон гилосини Уммонга экспортини бошлаш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
14:14 / 14.09.2024
Ўзбекистон Ҳинд океанига чиқиш учун Уммон имкониятларидан фойдаланиши мумкин
11:56 / 27.06.2024
Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш шартномасини имзолади
14:14 / 26.06.2024