Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масқатда ҳужжатсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонаси Масқат шаҳрида суриялик оила қўлида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қолдириб кетилган, 2023 йилда туғилган ўзбекистонлик болакайга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни ватанга қайтарди.
Фото: “Дунё” АА
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Масқатдаги сурияликлар хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қолдириб кетилган, 2023 йилда туғилган ўзбекистонлик болага тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Маълум қилинишича, бола туғилганида онаси томонидан туғруқхонага никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилмагани сабабли, чақалоққа ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштириш имкони бўлмаган. Шунингдек, боланинг онасига нисбатан Уммонда жиноий иш очилгани боис, у туғуруқхонани яширинча тарк этган.
Қайд этилишича, она боласини суриялик оилага “вақтинча қараб туриш” баҳонаси билан қолдириб, Ўзбекистонга қочиб кетган. Суриялик оила эса болага икки йил давомида ўз фарзандидек муносабатда бўлиб, парваришлаган. Ҳозирги вақтда Сурияда тинчлик ўрнатилгани сабабли, мазкур оила ўз ватанларига қайтишга қарор қилган ва болани Ўзбекистон элчихонасига топшириб, Сурияга жўнаб кетган.
Шу билан бирга, 2023 йилда Уммондан Ўзбекистонга қочиб келган она 2024 йилда бошқа жиноятлари учун Ўзбекистонда ҳибсга олингани ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётгани маълум қилинган.
Элчихона томонидан боланинг ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида Уммоннинг тегишли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилган. 18 декабр куни бола элчихона ходими ҳамроҳлигида Масқат–Дубай, Дубай–Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилган.
Мавзуга оид
10:01 / 23.12.2025
Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти: у нималар билан машғул?
09:41 / 20.12.2025
АҚШ Сурияда ИШИД объектларига зарба берди
19:41 / 17.12.2025
«У энди Путинга керак эмас». The Guardian Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти ҳақида ёзди
18:29 / 17.12.2025