Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
22 май куни тадбир доирасида жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбаси «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказилади. Бу сафар тадбир 22 май кунига тўғри келади, деб хабар берди Экология вазирлиги.
Акция доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари ходимлари жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади. Шунингдек, аҳолига ҳам ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Қайд қилинишича, «Автомобилсиз кун»дан кўзланган мақсад, энг аввало, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда тирбандликни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчи эканлигини эслатиш.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларининг жамоат транспортидан фойдаланиши орқали бир кун давомида шаҳарда юрадиган автотранспорт воситалари сони ўртача 200 мингга (22-25 фоиз) камаяди. Натижада атмосфера ҳавосига автомобиллардан зарарли ташламалар ҳам 22-25 фоизга (ўртача 580 тоннага) қисқаради ҳамда шаҳар ичидаги тирбандликлар камайишига эришилади.
Маълумот берилишича, дунёда «Бутунжаҳон автомобилсиз куни» ҳам ўтказилади. У 22 сентябрда дунёнинг 50 га яқин мамлакатидаги 2 мингдан ортиқ шаҳар, жумладан, Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Бразилия, Канада пойтахти ва йирик шаҳарларида ўтказилади. Шу билан бирга, Париж (Франция), (Жакарта) Индонезия ва Кигали (Руанда) каби шаҳарларда «Автомобилсиз кун» тадбири мунтазам равишда ўтказилади.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026