Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шенген визасини расмийлаштириш учун тўлов қиймати ошади
Йиғим миқдори 12 фоизга ошиши кутилмоқда.
11 июндан бошлаб Шенген визаси учун тўловлар миқдори оширилади. Бундай маълумотлар Словения ташқи ва Европа ишлари вазирлиги сайтида келтирилган.
Қайд этилишича, қисқа муддатли Шенген визаси (С типи) учун йиғим миқдори 12 фоизга ошади.
«Янги Шенген визаси тўлови катталар учун 90 евро (12 ёшдан ошган виза талабгорлари) ва 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 45 евро. 6 ёшгача бўлган болалар учун бепул бўлиб қолади», дейилади хабарда.
Европа Комиссиясининг маълумотларига кўра, Шенген ҳудуди учун виза тўловлари кўпайган тақдирда ҳам, бошқа мамлакатларга нисбатан паст. Масалан, АҚШ визаси нархи 172-185 евро, Буюк Британияники 134 евро, Канаданики 130 евро, Австралияники 117 еврога тенг.
Мавзуга оид
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:17 / 10.06.2026
Европа роботакси синовларини тезлаштиришга қарор қилди
08:44 / 08.06.2026