Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитишнинг Германия модели жорий этилиши мумкин
Германия ҳайдовчилик, ҳамширалик, саноат ва гастрономия каби соҳалардаги 130 мингдан ортиқ ишчи кучини жалб қилмоқчи.
Ўзбекистонда фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишнинг Германия модели жорий этилиши мумкин.
Бандлик вазирлиги хабарига кўра, вазир Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Германияда бўлиб, 32 та йирик иш берувчилар билан давра суҳбати ўтказилди.
Унда вақтинча хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни Европанинг ривожланган давлатига ишга юбориш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Германияда ташқи ишчи кучига эҳтиёж ортиб бораётгани ва ҳисоб-китобларга кўра юк машинаси ҳайдовчиси, ҳамширалик, мехатроника, саноат, гастрономия, йўл қурилиши каби соҳаларда 130 мингдан ортиқ ишчи етишмаётгани қайд этилди.
Мамлакат талабидан келиб чиқиб фуқароларга немис тилини ўргатиш учун шарт-шароитлар яратиш, касб-ҳунарга ўқитишнинг немис моделини жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси билдирилди.
Мавзуга оид
23:20 / 27.11.2024
Германияда 13 йил қамоқда ўтириб, айбсиз деб топилган эркак 750 минг евро компенсация талаб қилмоқда
22:02 / 25.11.2024
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
15:13 / 23.11.2024
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
11:10 / 22.11.2024